"Сўғдиёна" 3-турни яна сафарда ўйнаши мумкин

Narzulla Saydullayev
24 мар 2015, 14:38
Жиззахлик мухбиримизнинг маълум қилишича, "Сўғдиёна" олий лига 3-туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳсни Тошкентда ўтказиши мумкин.
Бунга сабаб сифатида Жиззахдаги янги стадионнинг мавсумга ҳалиям тайёр эмаслиги айтилмоқда.

Агар шундай бўладиган бўлса, унда "Сўғдиёна" кетма-кет учинчи учрашувни ҳам сафарда ўтказади. Бунгача Даврон Файзиев шогирдлари "Қизилқум" ва "Шўртан" билан беллашиб, иккала ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. "Локомотив" билан бўладиган ўйин пойтахтга кўчириладими-йўқми, бу ҳозирча маълум эмас. Олий лига тақвимига кўра, бу ўйин 3 апрель куни "Сўғдиёна" майдонида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia