

Учрашув 3:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва ўз ўрнини 78-дақиқада Сулега бўшатиб берди. Шомуродов ушбу баҳсда ажойиб ҳаракат қилди ва битта голга ассист қайд этди.
SofaScore нашри Шомуродовнинг ҳаракатларига 7,1 баҳо қўйди.




