Сочидаги мусобақада Ўзбекистон ногиронлар термаси бош совринни қўлга киритди
16 окт 2019 13:56
Янгиликлар
Сочидаги мусобақада Ўзбекистон ногиронлар термаси бош совринни қўлга киритди
5-15 октябрь кунлари Сочи шаҳрида Россия ногиронлар Иттифоқи соврини учун ампутант футболчилар иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтди.
Унда 6 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.
Мазкур турнирда ўтказилган 5 та учрашувда ҳам вакилларимиз ғалаба қозонишган. Жумладан, термамиз аъзолари “Ламан-Аз” (Горький, 9:1), “Динамо-Алтай” (Барнаул, 9:2), “Маҳачқалъа” (Маҳачқалъа, 8:2), “Кузбасс” (Кемерово, 7:2) ҳамда “Апсни” (Сухуми, 9:5) жамоаларини доғда қолдирди. Таъкидлаш жоизки, мусобақа ташкилотчилари тажрибали футболчи Абдужамил Шукуровни ҳам турнирнинг “энг яхши футболчиси” ҳамда “энг яхши ҳужумчи” си деб топишди. Умид Сирожиддинов эса “энг яхши ҳимоячи” совринига эга бўлди.
Фикрлар