

"Бу иложсиз, бу ғояда на маъно бор, на мантиқ. Ниқобларнинг ортидан ҳали жуда кўп жанжаллар бўлади ва 90 дақиқалик ўйин 9 соатга чўзилиб кетади. Бу нореал иш ва бундай ғояни фақатгина футболни тушунмайдиган бюрократ тақдим қилиши мумкин. Ўйлайманки, Германия футбол лигаси бундан яхши режаларни ўйлаб чиқади", - деди Хайнеманн.
Олдинроқ Германия ҳукумати футбол ўйинлари вақтида футболчилар махсус ниқобда бўлиши борасида Бундеслига раҳбариятига ҳужжатлар жўнатгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.
Бундеслига футболчилари мавсумни ниқобларда давом эттиришади



