Смоллинг «Рома»да қолмайди

10 апр 2020, 22:37
Ҳимоячи Крис Смоллинг Англияга қайтади.

The Sun нашрининг хабарига кўра, “Рома” ҳимоячини “Манчестер Юнайтед”дан сотиб ололмайди. Маникунианликлар футболчи учун 28 миллион евро талаб қилишмоқда, аммо римликлар коронавирус пандемияси туфайли молиявий муаммолар билан тўқнаш келди. Шу боис улар бу суммани тўлай олишмади.

Шу тариқа Смоллинг мавсум якунида ижара муддати якуланиб, “Манчестер Юнайтед”га  қайтади.

Жорий мавсумда 30 ёшли Смоллинг А серияда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun