Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"

Mirjalol Normatov
31 янв 2025, 22:18
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Саудия Арабистонига йўл олиши борасидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

"Дунёнинг бирор жамоаси: "Йўқ, Муҳаммад Салоҳ бизга керак эмас", деб айтса ҳайрон қолган бўлардим. У етарлича даражада тажрибали ва фаолияти давомида катта ишларни кўп амалга оширди. Шу сабабли у керакли қарорни қабул қилиши керак. Барчаси унинг ўзига боғлиқ. Умид қиламанки, бу қарор биз учун ҳам яхши бўлади", - деди Слот.

Салоҳнинг "Ливерпуль" билан шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунига етади. Футболчининг ўзи олдинги интервьюларида бу "Ливерпуль"даги сўнгги мавсуми эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Ливерпуль" навбатдаги учрашувини 1 февраль куни "Борнмут"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›