Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади
05 авг 2024 16:57
Янгиликлар
Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади
Жанлука Скамакка ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.
Бергамонинг "Аталанта" жамоаси ҳужумчиси Жанлука Скамакка "Парма"га қарши ўртоқлик учрашувида жароҳатланди, деб хабар бермоқда "TuttoMercatoWeb".
Хабар қилинишича, Скамакканинг чап тиззаси тўқимасидан шикастланган. Жароҳатнинг аниқ табиати ва форварднинг тикланиш муддати МРТ натижаларига кўра маълум бўлади.
Жанлука Скамакка ўтган мавсум "Аталанта" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган эди.
"Реал" – "Аталанта" баҳси 14 август куни тунда ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар