Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"
27 апр 00:16
Янгиликлар
Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"
Жибриль Сиссенинг фикрича, "Реал" мағлубиятни оқлаш учун ҳакамларни танқид қилмоқда.
Бугун Севильяда "Реал" ва "Барселона" ўртасида Испания кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Аввалроқ, "қаймоқранглилар" клуби телевиденияси Рикардо де Бургос Бенгоэченинг "Барса"га қарши ўйинга тайинланганини танқид қилиб, ҳакамнинг "Реал" рақиблари фойдасига бир қатор хатоларга йўл қўйганини кўрсатган видеони эълон қилганди.
"Менимча, бу мағлубият ҳолатидаги тактика. Улар оғир мағлубиятдан, эҳтимол, йирик мағлубиятдан қўрқишади.
Улар ўзларига баҳона қидиришмоқда", - деди "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси Жибриль Сиссе.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар