Сингапурлик футболчи ўйин вақтидаги муштлашув учун бир йилга дисквалификация қилинди
08 авг 2014 13:08
Янгиликлар
Сингапурлик футболчи ўйин вақтидаги муштлашув учун бир йилга дисквалификация қилинди
Сингапур футбол ассоциацияси мамлакат учинчи дивизион жамоаси аьзоси Нур Сазрин Бин Сапуанни ўйин вақтида муштлашгани учун бир йилга дисквалификация қилди.
Ўйин охирида ҳақиқий жанжал бошланиб кетди ва полиция аралашишига тўғри келди. Бир нечта футболчига тиббий ёрдам ҳам керак бўлди.
Сапуан бу воқеада айбдор деб топилди ва дисквалификациядан ташқари 500 сингапур доллари (400 АҚШ доллари атрофида) тўлайдиган бўлди. Унинг яна олтита жамоадошлари 6тадан 8 тагача ўйинга дисквалификация қилинди, клубдан эса 5 очко олиб ташланди ва 1 минг сингапур доллари (800 АҚШ доллари) жарима тўлайди.

Фикрлар