UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  63 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик" Янгиликлар

Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати 26-тур доирасидаги "Реал" (1:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қироллик клуби" 88-дақиқада Бенземанинг урган голи сабаб мағлубиятдан қутулиб қолди.

"Биз ўйиннинг катта қисмини назорат қилдик, мудофаада ажойиб ўйнадик ва яхши вазиятларга эга бўлдик, аммо уларни голга айлантира олмадик ва шу сабаб товон тўладик. Футболда барчасини ишга солган ҳолда таваккал қилиш керак. Агар сиз буни қилмасангиз, рақибингиз ҳисобни тенглаштиради. 1:0 - бу рақиб гол урганда йўққа чиқадиган минимал устунлик.

Чемпионатдаги етакчилик? Якуний нимадир дейишни хоҳламайман, жамоанинг ўйинида етарлича яхши томонларни кўряпман, аммо мавсум сўнггигача ҳали кўп ўйинлар бор", - дейди Симеоне.

"Атлетико" жадвалда етакчилик қилишда давом этмоқда. Иккинчи ўринда "Барселона", "Реал" эса учинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика