Симеоне дунёнинг энг кучли дарвозабони ким эканлигини айтди
01 июн 2021 12:34
Янгиликлар
Симеоне дунёнинг энг кучли дарвозабони ким эканлигини айтди
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа дарвозабони Ян Облакнинг даражасини юқори баҳолади.
"Ян - дунёнинг энг кучли дарвозабони. У сўнгги йиллар давомида энг кучли посбон бўлиб келмоқда. Облак жуда тез ўсди, ушбу ўйинчи ақлбовар қилмас совуққонликка ва шерикларига ўзига бўлган ишончни бера оладиган ўйинчи.
Совринларга ҳаракат қилаётган жамоага айнан шу керак. Чемпион жамоаларнинг таркибида доим яхши дарвозабон бўлган", - дейди аргентиналик.
28 ёшли словениялик посбон ўтган мавсум Ла Лигада 38та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 16тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар