Симеоне Аспиликуэтани "Атлетико"да кўрмоқчи
26 апр 2021 01:22
Янгиликлар
Симеоне Аспиликуэтани "Атлетико"да кўрмоқчи
"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта клубини ўзгартириши мумкин.
Футболчини "Атлетико" диққат билан кузатиб бормоқда.
Манбага кўра, "матрасчилар" устози Диего Симеоненинг шахсан ўзи 31 ёшли испанияликнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Футболчининг "аристократлар" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва бу ёзда ҳимоячи бошқа клублар билан музокара олиб бориши мумкин. "Челси" ҳали футболчи билан шартномани узайтириш масаласида гаплашмаган.
Аспиликуэта жорий мавсумда клуб сафида барча турнирларда 35 учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 2 та голли узатма мавжуд.
Transfermarkt таҳлилий портали уни 17 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар