
Сўроқ тонгда бошланди ва бир неча соат давом этди. Бунга Носир Ал-Ҳелайфи таржимон орқали суҳбатлашгани ва саволлар кўплиши сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Носир Ал-Ҳелайфи бош директори ҳисобланган BeIN Media Group ФИФА собиқ бош котиби Жером Вальке иштирокида жаҳон чемпионати ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олган. Олдинроқ, Ал-Ҳелайфи пора сифатида Валькега 7 млн. евро бергани эълон қилинган эди.