Швейцария федерал суди «Нант»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлади

Aziz Tukhtamuradov
7 мар 2014, 16:18
Швейцария федерал суди Франциянинг “Нант” клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлади.

2012 йилнинг январь ойида “Нант” гвинеялик футболчи Исмоил Бангура ва “Ал-Наср” ўртасидаги шартнома шартларини бузишга ҳаракат қилган.

Швейцария суди ФИФА ҳамда Спорт арбитраж суди чиқарган қарорни тасдиқлади.

Шунингдек “Нант” ва гвинеялик футболчи “Ал-Наср”га 4,5 миллион евро миқдорида компенсация пули тўлаши зарур. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: eurosport.ru