Швайнштайгер маъшуқаси Иванович билан хайрлашди

Narzulla Saydullayev
17 сен 2014, 09:12
Германия терма жамоаси ҳамда Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер сербиялик теннисчи дугонаси Ана Иванович билан учрашишни тўхтатди ва собиқ маъшуқаси германиялик модел Сара Браднернинг ёнига қайтди
Бу ҳақда Сербиянинг Kurir нашри хабар бермоқда.

Швайнштайгер ва Ивановични шу ой Нью-Йоркда бирга кўришган эди. Ушбу нашрнинг хабар беришича, футболчи ва теннисчи бир неча ой кўришиб юришган. Ўтган шанба куни Бундеслига доирасидаги “Бавария” – “Штутгарт” (2:0) учрашувидан сўнг бу жуфтлик ажралишган.

Швайни эса Браднер билан 7 йилдан бери учрашиб келади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›