UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  183 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  19 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  43 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Шунчаки АЖОЙИБ! Бор бўлгин ўзбегим! Акциядан хабар қиламиз! Янгиликлар

Шунчаки АЖОЙИБ! Бор бўлгин ўзбегим! Акциядан хабар қиламиз!

Бугун "Sayyod.com" сайти томонидан "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Гемотология" институти қошидаги "лейкемия" билан оғриганлар шифохонасидаги бемор болалар учун байрам тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбир ҳақида сайтимизда эълон берганимиздан сўнг унда иштирок этишни билдирган клублар бўлди.





"Насаф" ва "Қўқон-1912" вакиллари...


Натижада биз ҳам футболчиларимиз билан бирга "лейкемия" касалига чалинган болалар учун бағишланган тадбирда қатнашиб қайтдик. Тўғриси, тадбир бундай ажойиб ўтади деб ўйламагандик. Сайтдаги хабарни ўқиб, "Локомотив", "Бунёдкор", "Насаф", "Пахтакор", "Қўқон-1912" ва "Олмалиқ" жамоаси аъзолари бугун беморларга ўз хайрияларини тақдим этдилар. Жами 10 000 000 сўмга яқин бўлган (пул, дори-дармон, совға-салом) хайрия оз бўлса-да, касал ука ва сингилларимизга ёрдам бўлади деб ўйлаймиз.




Темур Кападзе беморларга тезроқ соғайиб кетишларига тилак билдиряпти. Кападзе нафақат зўр футболчи бўла олди, балки ҳаётда ҳам зўр инсондир...


Тадбирда иштирок этганлари учун "Локомотив"дан Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, клуб матбуот котиби Хайрулла Холиқов, футболчилар - Темур Кападзе, Салим Мустафоев, Темурхўжа Абдухолиқов, Икром Алибоев, Марат Бикмаев;




Хонанда Озода Нурсаидова футболчиларимизга "фахрли инсон" браслетларидан беряпти...


"Бунёдкор"дан Акбар Тўраев ва Темур Аюпов;

"Насаф"дан Олег, "Қўқон-1912"дан Мурожиддинхон;

"Олмалиқ"дан Ғулом Ўрунов, Шавкат Саломов ҳамда Камолиддин Мурзоев;




Булар "Пахтакор"дан...


"Пахтакор" вакиллари - директор Рустам Купайсинов, Нодир Абдуқодиров, Беҳзод Назаров;

Шунингдек, "Бунёдкор" вице-президенти Бахтиёр Бобоев ва дўстимиз Баҳодир Мирзаев;

"Насаф" раҳбари Шамил Ярулин ва матбуот котиби Азиз Нурийга;

"Қўқон-1912"дан Бахтиёр Толипов ва Исломбекка; 

"Пахтакор" вице-президенти Самвел Бабаянга.

Барча-барчангизга раҳмат! 




Эсдалик учун ким суратга тушишни истамайди дейсиз?


Батафсил эртанги фото ва видеомақолада танишиб оласиз.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика