Шукурулло Жониқулов: “НБУ-Осиё”нинг таркиби ўтган йилга нисбатан анча кучли экан”
06 май 2016 15:35
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/207201_original.jpg)
![](/upload/storage/207201_220.jpg)
Шукурулло Жониқулов: “НБУ-Осиё”нинг таркиби ўтган йилга нисбатан анча кучли экан”
Кеча Биринчи лига 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. “Зомин” - “НБУ-Осиё” (2:0) учрашувдан сўнг, “Зомин” жамоаси сардорининг учрашув ҳақидаги фикри билан қизиқдик.
- “Биз ўтган йилги мавсумда “НБУ-Осиё” жамоасига ўз майдонимизда мағлубиятга учраган эдик. Ўшанда катта устунликка эришиб, натижада мағлубиятга учраш жуда ачинарли холат эди. “НБУ-Осиё” жамоасининг таркиби ўткан йилга нисбатан анча кучли экан. Шундай бўлишига қарамай рақиб жамоага етарли даражада қаршилик кўрсатиб, ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Жамоамиз таркибига қўшилган бир нечта янги ўйинчилар аста-секин жамоага мослашиб бормоқда”, - деди жамоа сардори.
Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар