UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  27 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0

Шукурали Пўлатов: "2013 йил Ҳаётимда янги саҳифа очилгани билан эсда қолади" Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: "2013 йил Ҳаётимда янги саҳифа очилгани билан эсда қолади"

Фарғоналик марказий ҳимоячининг яқинда "Бунёдкор" билан шартнома имзологанидан хабарингиз бор.
Ортда қолаётган йил якунига бағишлаб Пўлатовни суҳбатга тортдик.

- Бу йил мен учун икки хил ўтдим. Салбий томони шу бўлдики "Нефтчи" ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади.

- Шахсий хаётда эса сезиларли ўзгариш юз берди. Чунки мазкур йил мен бўйдоқлар сафини тарк этдим. Мустақил ва янги ҳаётга қадам босдим.

- Умуман олганда бу йилдан кўнглим унчалик ҳам тўлгани йўқ. Насиб қилса 2013 да эриша олмаган ютуқларимга келаси йиллар давомида эришишни ният қилиб турибман.

- 2014 йил барчамизга омадли ва хайрли келсин. Келаси йилдан умидим катта. Аввало янги клубимнинг асосий таркибидан ўрин олиш. Қолаверса жамоа мураббийлари ва мухлисларининг ишончини оқлашни жуда ҳам истайман. Халқаро майдонда эса  "Бунёдкор"нинг муваффақиятларига ўз хиссамни қўшишни истайман.

- Мухлислар ва жамоага кириб келаётган 2014 йил омадли келишини яратгадан сўраб қоламан. Шунингдек мухлисларга соғлиқ саломатлик тиламан. Доим ўйингоҳга келиб қўллаб туришларини сўраб қолардим. Шу жумладан кириб келаётган янги 2014 йил бил Ўзбекистон аҳлини табриклайман. Бахт-омад, соғлиқ оилавий қувонч доим хамроҳ бўлсин. Янги йил ҳамманинг хонадонига янгиликлар билан кириб келсин.  Янги йил барчамизнинг хонадонимизга бахт ва омад олиб келтирсин.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика