UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  1 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  9 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  63 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  8 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  6 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   14 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  2 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13

Шукур Пўлатов: “Иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қиламиз” Янгиликлар

Шукур Пўлатов: “Иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қиламиз”

Куни кеча “Нефтчи” сафида Олий лига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган ҳимоячи Шукурали Пўлатов клуб расмий сайти учун интервью берди.

Футболчи интервью давомида Дукент йиғини ва навбатдаги давра борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

– Дукентда икки маҳалдан машғулот олиб бордик. Жамоада кайфият яхши деб айтиш мумкин. Йиғин давомида асосан жисмоний тайёргарлик бўйича ишладик. Мураббийларимиз жамоани иккинчи даврага муносиб тайёрлай олишди деб айта оламан.

– “Бухоро” жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйин борасидаги фикрларингиз қандай ?

– Очиғи, тоғдаги оғир юкламали машқлардан сўнг “Бухоро”га қарши ўйинда иштирок этиш қийин кечди. Лекин фойдали баҳс бўлди. Секин-аста ўйин амалиётимизни тиклаб боришга ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса иккинчи давранинг дастлабки учрашувида “Бунёдкор”га қарши ўйинни ғалаба билан бошлаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз.  Тўғри давранинг бошидаги рақибларимиз оддий жамоалар эмас. Лекин биз хар бир ўйинда  ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Бу бизнинг асосий вазифамиздир.


– Иккинчи давра аввалида Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Сардор Раҳмонов каби футболчилар жамоа сафига келиб қўшилди. Бу ўзгаришлар албатта “Нефтчи” фойдасига ишлаши аниқ. Тўғрими ?

– Фикрингизга қўшиламан. Сардор Раҳмонов ҳамда Акмал Холматовлар ўтган мавсумлар давомида “Нефтчи” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишди. Уларнинг ортга қайтиши фақат жамоамиз фойдасига ишлайди. Анвар Бердиевда эса тажриба катта. Уларни клубга келиши тўғри қарор бўлди.

– Ҳимоячи бўлишингизга қарамай, биринчи давранинг аксарият баҳсларида голлар урдингиз. Айниқса “Металлург” дарвозасига киритган тўпингиз мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлди. Бундан буёғига ҳам сиздан мана шундай чиройли голлар кўрамизми ?


– Албатта хар бир ўйинда мураббийлар, жамоадошларим ва мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Очиғи, мен учун энг муҳими жамоамизнинг ғалабалари ҳисобланади. Яришмайман, иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қилиш ниятидамиз, – деди Шукурали Пўлатов “Нефтчи” ПФК расмий сайтига берган интерьюсида.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика