UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3

Шуҳрат Тошпўлатов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз Рўзиқул Бердиевни ҳимоя қиламиз" Янгиликлар

Шуҳрат Тошпўлатов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз Рўзиқул Бердиевни ҳимоя қиламиз"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" ёрдамчи мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Авваламбор, ўзбек халқини мустақиллик байрами билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Локомотив" биринчи баҳсда ҳам бугун ҳам кўпроқ ҳимояланди. Қарши ҳужумларни кутиб ўйнади. Бу ғалаба биз учун муҳим эди. Чунки уч уй ўйинимизда ғалаба қозона олмаётгандик. Бугунги ғалаба йигитларга ҳам рухий далда бўлди. "Насаф" мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман.

- Легионер футболчи бугун майдонга тушмади.

- 2-3 кун олдин у жароҳат олганди. Шу сабабли у ҳозир тикланиш жараёнида. Албатта, кейинги ўйинларда у майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришига умид қиламан.

- "Насаф" ўйинни 5 ҳимоячи билан бошлади. Бундан мақсад нима?

- Биласиз, Кубок босқичлари фақатгина бир ўйиндан иборат. Ўйин давомида тактикани, схемани ўзгартириш ҳам қандайдир маънода хавфли. Шу сабабли режа бўйича ишлашимиз, тезкор гол уришимиз керак эди. Бу борада машғулотларда жуда кўп ишладик, айниқса стандарт вазиятларни. Режамизга асосан гол урдик. Рақибни ҳужумга ўтишини ҳам кутдик. Улар ҳужумга ўтмаса, бўш худудлар ҳам бўлмасди. Шунинг учун режани ўзгартирмадик ва 5 ҳимоячи билан ўйнайвердик. Эхтиёт бўлиб ўйнаб, ҳимояни яхши ушладик.

- "Насаф"га ярим финалда қайси жамоа тушишини истайсиз?

- Билмадим. Исталган рақиб билан ўйнашга тайёрмиз. Ўтган йилдаги режа каби кубокни соҳиби бўлишни истаймиз.

- Кубок ва Суперлига фарқи ҳақида нима дейсиз?

- Кубок ўйинлари бир ўйиндан иборат. Чемпионатда эса ўйин кўпроқ. Қаердадир ютасиз, қаердадир очко йўқотасиз. Ўрнини қоплаш мумкин. Кубокда ютқазиб, бошқа ўйнамайсиз.

- Бугунги ғалаба кейингиларига таъсир қиладими?

- Албатта! Уч ўйиндан буён гол ура олмаётгандик. Бу бизга рухан катта далда бўлди. Ўзингиз биласиз, мухлисларимиз биздан доимо ғалаба исташади. Шу паллада уларга бир гап айтмоқчиман: биз билан бўлинглар, бизни қўллаб-қувватланглар. Сабр қилиб кутинглар. Қўлимиздан келганича барча ишни қиляпмиз.

- "Насаф" ўйинга тайёрланиш чоғида стандартлар борасида кўп ишлади деб айтдингиз. Лекин "Локомотив" дарвозабони ҳимоячисидан келган тўпни ушлаб олганидан кейинги эркин зарба беришдан "Насаф" жуда соддалик билан фойдаланди.

- Бундай вазиятлар энди футболчиларга ҳавола. Уларнинг ўзлари шерикларига қандай пас оширишлари кераклигини билишлари керак. Бундай вазият бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Шунинг учун йигитларга совуққонлик етишмади деб ўйлайман.

- Шароф Муҳиддинов майдонга кеч тушмадими?

- Бу ерда барчанинг мақсади бир. Ҳали кейинги ўйинларда ҳам ғалабалар керак. Шу сабабли кичик ротация қилдик. Йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди. Чарчоқ пайдо бўлганидан кейин кучга тўла футболчини майдонга туширдик.

- Бугун ҳам марказ жуда бўш ўйнади. Акмал Мозговойнинг ўйинида пасайиш бор. Узоқдан зарба орқали голлар ҳам камайиб кетди. Бир яхши футболчи бор, Раҳматов ҳали ҳам тайёр эмасми?

- Бугун бизга ундай кўринмади. Акмал ҳам Марко ҳам яхши ўйнади. Ҳа, баъзида улар позицияда ютқазган бўлиши мумкин, аммо улар бугун яхши ҳаракат қилишди. Раҳматовга келадиган бўлсак, у аста-секинлик билан тикланмоқда. У жиддий жароҳат олганди. Бугун мана қайдномага киритдик. Кейинги ўйинларда унинг тайёргарлик даражасига қараб майдонга туширамиз.

- Рўзиқул Бердиев атрофида гаплар кўпайиб кетди. Унинг ҳозирги кайфияти қандай?

- Унинг кайфияти зўр. У машғулотларда ҳам жамоа билан бирга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни қўллаб-қувватлаймиз.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика