UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  2 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  23 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Шуҳрат Ўринбоев: "Андижон"нинг мақсади мавсум сўнггигача чиройли ўйин кўрсатиш" Янгиликлар

Шуҳрат Ўринбоев: "Андижон"нинг мақсади мавсум сўнггигача чиройли ўйин кўрсатиш"

Кеча СпортТВда намоиш этилган "Футбол шарҳи" кўрсатувининг меҳмони "Андижон" жамоасининг янги ижрочи директори Шуҳрат Ўринбоев бўлди. Ушбу кўрсатувда бўлиб ўтган суҳбатни тақдим этамиз.
- "Андижон" бу йилги мавсумда ўз олдига қўйган вазифаларни бажара олмаяпти. Айни вақтда жуда қийин аҳволда қолган. 2002-2008 йилларда сиз жамоани Биринчи лигадан олий лигага олиб чиқдингиз. Айни вақтда жамоани қабул қилиб олганингизда аксинча жамоа олий лигадан биринчи лигага қараб йўл олмоқда. Айтингчи сиз жамоани қабул қилиб олаётганингизга бу жиҳатлар сизни хавотирга солмадими?

- Албатта , хавотирга солди. Чунки "Андижон" клуби 12 ўриндаги жамоадан 11 очко ортда бормоқда. Айни вақтда жамоани ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Олий лигада қолишни уддалаш бу жуда ҳам қийин масала. Аввало, чиқмаган жондан умид биз ҳаракатни давом эттирамиз. Раҳбарият бизни олдимизга ушбу мавсум ҳеч қандай талаб қўймаган. Вазифамиз чиройли ўйин кўрсатишдан иборат бўлиб қолди. Ҳеч қачон жамоа бўлди энди биз олий лигадан тушуб кетдик деб майдонга тушмайди. Футболда ҳеч қачон олдиндан таслим бўлмайди. Назарий жиҳатдан ҳали ҳам имкониятимиз бор. Навбатдаги ўйинларимизни барчаси пешдақам жамоаларга қарши бўлиб ўтади. Вазиятга реал қараш керак. Агар биринчи лигага тушиб кетсак, янгидан бошқа жамоани шакллантирамиз.

Бу йилда жамоа олий лигадан тушиб кетадими, қоладими биз жамоа олдига уч йиллик дастурни тақдим этдик. Бу дастурга нисбатан биз фақат ҳомийларга қараб қолмасдан ўзини-ўзи таъминлайдиган клубни ташкил этмоқчимиз. Бир йилда яхши клуб қилиб юборамиз деб айта олмайман. Камида уч йилда "Андижон"ни рақобатбардош клуб қиламиз.

- "Андижон" жамоаси нега сўнгги йилларда қўнимсизликка учраган деб ўйлайсиз. Жамоани ажойиб мухлислари бор, ҳомийлари бор, стадиони бор. Шунга қарамай жамоа олий лигада қўним топа олмаяпти.


"Андижон"нинг мухлислари энг кучлиси дея оламан. Қолганларига сабабни эса аввал ишлаб кетган раҳбарларга боғликлигини айтишим мумкин. Бош ҳомийимиз ва вилоятимиз раҳбари томонидан барча шароит яратилган бўлсада натижа бўлмаяпди. Ҳар қандай футбол ҳодими ўз манфаатидан клубникини устун қўйиши керак.

- Жамоада мураббийлар қўнимсизлиги ҳам бор. Мисол учун Биринчи лигадан Абдураимов олиб чиқди, ундан сўнг Шевченко олди. Энди Маматказинга қолди. Сиз жамоа раҳбари сифатида мураббийлар борасида қандай фикрдасиз?

- "Андижон"да ҳар йили мураббий алмашади. Биз энди шундай мураббийни таклиф этмоқчимизки у биз билан уч йил бирга ишлайдиган ва ўз манфаатидан клуб манфаатини устун қўядиган мураббийни таклиф этмоқчимиз. У мураббий вилоятдаги ёшлар футболига катта эътибор қаратиши лозим.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика