

"Ўйинни ҳамма кўрди, 1:1. Бизда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар бўлди, деб ўйлайман. Лекин бу - футбол. Ютиш учун вазиятлардан фойдаланиш керак. Нима ҳам қилардик, дурангдан қониқиш ҳосил қиламиз.
Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. ВАР тизимида ҳам ҳакамлар ўтирибди-ку. Шу боис бу ҳақида тўхталмайман. Фойдаси йўқ",- дейди Шуҳрат Мақсудов.




