UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  0 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  27 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман

"Нефтчи" - "Пахтакор" тўқнашуви нафақат мухлисларда балки мутахассисларимиз томонидан ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Мақсудов илгари бу жамоаларнинг беллашувларида иштирок этганини инобатга олиб, у киши билан ҳам боғландик.

"Нефтчи" - "Пахтакор" баҳси ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқарли руҳда ўтади деб ўйлайман. Турнинг марказий ўйинларидан бири. Бу учрашувни бевосита стадионда кўриш учун бугун тушда Фарғона томон сафарга чиқаман", - дейди Мақсудов.

Ҳар иккала жамоа таркибида ҳам миллий терма жамоага номзод ўйинчилар бор. Уларнинг бугунги холати билан яқиндан танишиш учун ҳам бу учрашувга боришни маъқул деб топдим.

"Нефтчи" охирги икки турда муваффақиятсизликка учради. Қолаверса фарғоналиклар бугун ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Албатта истайсизми йўқми босим бўлади. "Пахтакор" эса тан олиш керак, тажриба борасида юқорироқ. Ўйлайманки бугун мухлислар жуда чиройли ҳужумкор баҳсга гувоҳ бўлади.

Умуман олганда чемпионатимизда кутилмаган натижалар тез-тез учраб турибди. Шунинг учун ҳам бирор-бир учрашувдан олдин натижани таҳмин қилиб бўлмайди.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика