UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  0 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68

Шуҳрат Мақсудов: "Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз"

"Бунёдкор" жамоаси 5 январь санасидан бошлаб ўз майдонида қишки ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Асосий таркибнинг кўплаб футболчилари жамоани тарк этганига қарамай, машғулотларда бир неча янги ўйинчилар иштирок этаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг аксарияти эса жамоа учун бегона ҳисобланмайди. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов биз билан суҳбатда бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ассалому алайкум. Аввало, барчани кириб келган янги йил билан табриклайман. Ушбу йил тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик йили бўлсин. Қолгани топиладиган нарса. Ҳеч кимга сир эмас, жамоамизнинг 80 фоиз футболчилари тарк этди. Фурсатдан фойдаланиб, уларга раҳмат айтаман. Ўтган йили бир оила бўлиб ҳаракат қила олдик. Ушбу ўйинчилар билан фахрланаман. Боиси, аксариятини ёшлар жамоасидан бери биламан. Уларнинг ишларида омад тилайман. Футболчиларимизнинг етакчи жамоаларга ўтиши аввалги йил яхши мавсум ўтказганимизни англатади. Яширишнинг ҳожати йўқ, кучли учликдаги жамоаларга нисбатан биз қийинроқ вазиятда эдик. Шунга қарамай, иккинчи ўринни эгаллаган жамоадан икки очко ортда қолдик. Ҳаёт давом этади. Яқинда бош ҳомийимиз Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев билан учрашдик. Олдимизга жамоани қайтадан ёшлар билан шакллантириш вазифасини қўйди. Насиб қилса, бир-икки нафар тажрибали футболчилар атрофида ёш жамоа тузишни режа қилдик", - дейди Шуҳрат Мақсудов

- Жамоа йиғинида Дилшод Жўраев, Артём Филипосян, Усмонали Исмоналиев иштирок этмоқда. Уларни олиб қолиш режалаштирилганми?

- Барибир ҳар бир позицияга тажрибали ва номдор футболчи олиш керак. Боиси, таркибни дарҳол ёшартириш ҳам нотўғри. Ёшлар ўзларидан катта футболчиларга қараб ўсишади. Ўйлайманки, улар билан келишувга эришамиз. Нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ўрнак бўлишади. Қолганини вақт кўрсатади. 

- Жорий йилда жамоа шахсан ўзингизни қўл остингизда йиғилиб, ўз имзонгиз билан шаклланади десак бўладими?

- Ўтган йили ҳам жамоага ўзим бош бўлганман. Таркибдаги ҳеч ким бегона эмас. Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев собиқ футболчиларимиз ҳисобланади. Айтганимдек, шаклланиш учун бироз вақт керак бўлади. Кимдандир олдин, кимдандир кейин яхши жамоа тузишни мақсад қилганмиз.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика