UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  6 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

Шуҳрат Мақсудов: "Австралияга аввал гол урмаган бўлсак, эртага бу анъанага чек қўямиз" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Австралияга аввал гол урмаган бўлсак, эртага бу анъанага чек қўямиз"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, мураббийи Шуҳрат Мақсудов Австралияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Австралия

Мартин Бойл - 45'

Кубок Азии. Группа B . 3-тур

23/01/2024, 16:30

1
:
1
Тугади

Узбекистан

Азизбек Тургунбаев - 78'

Стадион: Al Janoub Stadium, 15290 томошабин

45'
90'
45'  Мартин Бойл
50'  Гарри Суттар
70'  Райли Макгри
72'  Мартин Бойл (Коннор Меткалф)
83'  Райли Макгри (Бруно Форнароли)
84'  Киану Баккус (Айден О'Нил)
90'  Джордан Бос (Марко Тилио)
90'  Натаниэль Аткинсон (Льюис Миллер)
25'  Умар Эшмурадов
45'  Одилжон Хамробеков
45'  Отабек Шукуров
46'  Остон Урунов (Jaloliddin Masharipov)
63'  Аббосбек Файзуллаев (Игорь Сергеев)
63'  Ходжимат Эркинов (Азизбек Тургунбаев)
78'  Азизбек Тургунбаев
78'  Jaloliddin Masharipov
84'  Игорь Сергеев (Jamshid Iskandarov)

"Ўзбекистон терма жамоаси яхши таассурот қолдиряпти. Гуруҳдаги 2та ўйинда жамоамиз ютқазгани йўқ ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.  Австралия бу сафарги тўқнашув аввалгиларидан фарқ қилади, дея оламан. 2011 йил биз ўйнаган Австралия билан ҳозиргиси ўртасида тафовут катта. Ўша вақтдаги футболчиларнинг аксарияти Европада тўп тепарди. Айни пайтда уларда авлодлар алмашинуви рўй берган, жамоа ёшартирилган. Бўлажак ўйинда насиб қилса, терма жамоамиз ғалаба қозонишига ишонаман ва омад тилайман. 

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам Австралия каби таркиби анча ёш. Умуман олганда йигитлар мусобақага яхши тайёргарлик кўришди. Бунинг учун ЎФАга раҳмат айтиб ўтишимиз керак. Шароитлар яратиб берилди.  Кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил қилиб берилди. Бу ўз сўзини айтади, деб ўйлайман. 2011 йил ҳам Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнида кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушганмиз ва бу якунда ўз самарасини берган. 

Шу пайтгача Австралия дарвозасига гол урмаганмиз. Эртага футболчилар бу анъанага чек қўйишади. Гол уриб ғалабани ўзимизники қиламиз. Футболчиларга, терма жамоамизга омад ёр бўлсин, деб қоламан",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика