UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  0 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 21:10"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  3 20:54А Серия. “Парма” – “Ювентус”. Таркиблар аниқ!  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 20:10Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)  25 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  6 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  22 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  3 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  5 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   10

Шуҳрат Мақсудов: "Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Бунёдкор" мухлисларини, ишчиларини ва айниқса, футболчиларини ғалаба билан чин кўнгилдан табриклайман. Йигитларга ташаккур айтаман. "Сурхон"га кейинги ўйинларда омад!

- Мавсум бошланишидан олдин "Бунёдкор"га ва сизга ишонмаган одамлар талайгина эди. Ҳозир 5-ўрин кафолатланди. Жамоа охирги турда 4-ўрин учун ҳам кураш олиб бориши мумкин. Мавсум бошида жамоада номинал ҳимоячилар йўқлиги ва таркибни ўзингиз хоҳлагандек шакллантира олмаганингиз ҳақида айтгандингиз. Жамоанинг мавсум давомидаги асосий ютуғи нимада бўлди?

- Энг муҳими, ўзимга ишонган эдим. Бундан ташқари, ёрдамчиларим ҳамда футболчиларга ишонардим. Улар ҳар бир ўйинда кучли эканликларини исботлашди. Ҳеч ким меҳнат қилишдан тўхтамади ва мана ижобий натижалар кела бошлади. Ҳомийларга ҳам ўзим ва футболчилар номидан миннатдорлик билдирмоқчиман.

- Аутсайдер жамоалар келаси мавсумда Суперлигада 16 та жамоа бўлиши тарафдори эканликлари ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бунга сизнинг шахсий муносабатингиз қандай?

- Бу нарсани масъуллар ўйлагани яхши. Менинг вазифам – футболчиларни ўйинга тайёрлаш. Бу нарса менинг ваколатимга кирмайди. Албатта, ўйинлар сони кўп бўлгани яхши, фақат жамоалар бунга лойиқ бўлиши керак. 3-4 турдан кейин сафар ўйинларига пул тополмаса, чемпионатга зиён келтиради. Шу боис бу масалани чуқурроқ ўйлаш лозим.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика