UZ

Сўнгги янгиликлар

06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0 06:10Лига 1. ПСЖ - "Гавр" 3:3   0 06:05ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Атлетик Бильбао" 3:1   0 02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3

Шуҳрат Мақсудов 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Футболчиларга раҳмат!" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Футболчиларга раҳмат!"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган «Рубин» - «Бунёдкор» (0:10) учрашувидан кейин «қалдирғочлар» устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ғалаба билан барчани, хусусан раҳбариятимизни, футболчиларимизни, клуб ходимларини ва албатта мухлисларимизни табриклайман! «Рубин» жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман! Ғалаба албатта барча мураббийни хурсанд қилади. Биз бошқа ўйинлар каби мазкур беллашувга ҳам жиддий қарадик. Учрашувдан олдин футболчиларга рақиб 1-лига вакили деб менсимаслик яхши оқибатга олиб келмаслигини, ўйин давомида вазиятни ўзгартириш қийин бўлишини тушунтирдик. Футболчиларга раҳмат айтаман! Кўрсатмаларимизни охиригача бажаришди. 

«Сўғдиёна»га қарши ўйингача тўрт кунимиз бор. Жиззах жамоаси жиддий рақиб, яқиндагина Суперлига доирасида улар билан ўйнагандик. Рақибнинг кучини жуда яхши биламиз. Эртаданоқ мазкур учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика