UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  0 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  7 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  11 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  11 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  13 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  17 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  25

Шоҳ сохта экан (шекилли) Янгиликлар

Шоҳ сохта экан (шекилли)

"Пахтакор" деганда барчанинг кўз олдига Ўзбекистон байроқдори, кетма-кет титуллар ютадиган жамоа келади.

Клуб аввал ҳам қандай ҳолатда бўлмасин доим чемпионлик йўлида ҳаракат қилиб келган. Бу "шерлар"нинг ДНКсида бор. Ўтган йилдан сўнг клуб чемпионликни ўзига қайтариш мақсадида кучайишга эхтиёж сезаётганди. Аввалига сиёсат ўзгартирилди ва ўз тарбияланувчиларига эътибор қарата бошлади. Лекин мавсум якунлангач португалиялик мураббийлар штаби ва кетидан легионерлар "Пахтакор"да пайдо бўлди. Педру Морейранинг Фонсеканинг штабида ишлаганидан хабар топдик. Ресан, Фламарион номлари ҳам бегона эмас. Риаскос фақат 2 та ўйиндагина ўзини кўрсата олди. Тўғри, клубда асосий жамоадан ташқари инфратузилма борасида ижобий ишлар бошланган. Лекин ҳар бирининг ўз йўли бор. Суперлиганинг 4-туридан сўнг эса "Пахтакор" аллақачон 3 та мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Алдамчи биринчи таассурот


Элит ОЧЛда "Ал Саад" ва "Ал Ҳилол" устидан қўлга киритилган ғалабалар фонида чамаси Моррейрага ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юбордик. Ғалабанинг отаси кўп деганларидек бу ютуқлар хато ва камчиликларни юзага чиқара олмади. Биз португалияликнинг ишини чиройли менгзадик, легионерлар билан бу йил чемпионлик учун асосий фаворит қаторига олиб чиқдик. Лекин илк таассурот ҳар доим ҳам кейингиси шундай бўлишини англатмас экан. Умуман ўзимда эйфория ҳам йўқ ичимда хотиржамлик ётарди. Менга "Бунёдкор"нинг 2015, 2016, 2017 йил ОЧЛда қатнашган йиллари ёдимга тушаверди. Эсимда "қалдирғочлар" плей-оффдан юқори иштиёқ билан эсон-омон ўтиб олар, уёғига эса чаппаси бошланарди. Барқарорсизлик, зич тақвим, футболчиларда маҳорат етишмаслиги каби омиллар юзага қалқиб чиққан. "Пахтакор"да айни пайтда шундай вазият. Барқарорсизлик ҳукмронлик қилмоқда. Суперлига эса оддий чемпионат эмас. Ўзбекистонга келаётган хорижлик мураббийлардаги асосий муаммо мослашишнинг қийинлигидадир. Шота Арвеладзенинг "Пахтакор"га келган илк йиллари эсингиздами? "Қизилқум" билан дуранг, "Насаф"га йирик ҳисобдаги мағлубият, "Бунёдкор" билан ўта қийин ғалаба ва ҳоказо. Морейра имкон қадар тезроқ чемпионат темпига мослашиб олиши лозим. Буни енга олган мутахассисларгина кейинчалик ишлаб кета олишлари мумкин. Бу ундан янада кўпроқ изланишни талаб қилади. Хуллас жаноб Педру Морейра отни қамчиланг. Сиз қандай чемпионатга келганингизни ҳис қилинг, бу ўйинлар сиз очко олишингиз керак бўлган ўйинлар эди. "Насаф", "Нефтчи", "Навбаҳор", "Андижон", "Бунёдкор" тиш қайраб турибди.




Тарихдаги энг ёмон стартлардан бирини амалга оширилди


Рақамлар оддий гапларга қараганда доим ҳақиқатни ва аниқликни гапиради. "Шерлар" ўз тарихидаги энг ёмон стартлардан бирини амалга оширди. Шунга ўхшаш вазият 2000 йилда содир бўлган. 2000 йилги мавсумнинг дастлабки 4 та турида 1 та дуранг, 3 мағлубият қайд этилган ва якунда 7-ўрин билан йилни тугатган. Шундан сўнг "шерлар" гегемонлиги бошланиб кетган ва бу 2008 йилгача давом этган.

1993 йил мавсум давомида 3 та мағлубият
1998 йил мавсум давомида 2 та мағлубият
2003 йил мавсум давомида 3 та мағлубият
2004 йил мавсум давомида 1 та мағлубият
2005 йил мавсум давомида 3 та мағлубият
2006 йил мавсум давомида 3 та мағлубият
2007 йил мавсум давомида 0 та мағлубият
2008 йил мавсум давомида 2 та мағлубият
2009 йил мавсум давомида 2 та мағлубият
2010 йил мавсум давомида 3 та мағлубият
2014 йил мавсум давомида 0 та мағлубият
2015 йил мавсум давомида 3 та мағлубият
2019 йил мавсум давомида 1 та мағлубият
2020 йил мавсум давомида 3 та мағлубият
2022 йил мавсум давомида 2 та мағлубият



Суперлигадаги ўйинлар


Морейра айтганидек "Пахтакор" тўпни назорат қиляпти. Лекин бу нафар келтираётгани йўқ. Жамоа 60 фоиздан ортиқ тўпга эгалик қиляпти. Олдинда эса самара кузатилмаяпти. Жамоа 4 та ўйинда 5 та гол ўтказди, 5 та гол (1 та ўйинда) урди. Қолган учрашувларда олдинда кескинлаштирувчи ҳаракатлар амалга ошираётгани йўқ. Дейлик "Сўғдиёна" дарвозасига бирорта аниқ зарба берилмади, "Динамо"га 3 та, ОКМК дарвозасига 1 та аниқ зарба йўлланган. Яъни рақибларга ўз ўйинини ўтказмаяпти, балки уларнинг танлаган қарши услублари самара келтирмоқда. "Машъал"дан ташқари ҳеч бир ўйинда яққол устунлик кўзга ташланаётгани йўқ. Фақат тўп назоратидагина фарқ сезиляпти. Таркибда Абдулла Абдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Хожиакбар Алижонов, Абдурауф Бўриев, Диёр Холматов, Муҳаммадали Ўринбоев каби терма жамоа футболчилари бор, қолаверса академияси фаол жамоага бу ярашмайди. Майдон ташқарисидаги ишлар маромида, лекин ичкарини вақтида тўғирланмаса биринчи давра қурбон қилиниши ҳеч гап эмас  




"Шерлар"ни нима кутяпти?

Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи. 1-тур.
09.04.2025. "Пахтакор" - ОКМК

Суперлига 5-тур
13.04.2025. "Пахтакор" - "Андижон"

Суперлига 6-тур
"Нефтчи" - "Пахтакор"


Юқорида Морейрага огоҳлик қўнғироғи аллақачон келганига шаъма қилиб ўтиб кетдим. Эртага унинг шогирдлари Ўзбекистон кубогида ОКМКга қарши майдонга чиқади. Энди кейинги рақибларга қараймиз. "Пахтакор" курашувчан жамоага айланган "Андижон"ни қабул қилади. Кейин эса Фарғонага "Нефтчи" майдонига сафар уюштиради. Мана шу ўйинларда португалиялик мутахассис чуқурдан чиқиб олиши керак. Хуллас, майдон сизга жаноб Педру Морейра. Марҳамат, нималарга қодир эканлигингизни кўрсатинг.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика