

"Тўғрисини айтаман, фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаб қолган эдим. Бироқ оилам ва дўстларим оғир дамлардан ўтиб олишга ёрдам беришди.
Бу ҳақида ҳеч ким билмайди, аммо оёғимни йўқотишимга яқин эдим. Шифокор менга бу ҳақида 6 ой ўтиб айтди. Мени самолётда Эйндховендан Манчестерга юборишмоқи бўлишган. Агар шу иш амалга ошганида оёқсиз қолишим тайин эди" - дейди Шоу.



