UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  7 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  14 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик"

Суперлига 21-турдан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




"Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун ҳаво анча совуқ бўлди. Энди янада кўпроқ югуриш керак. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш хуш келмаган керак деб ўйлайман. Майдон ҳолати ачинарли. Тез ва чиройли ўйин кўрсатиш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўртта чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик",- дейди Шота Арвеладзе.

- Бугун учрашув назоратчи ҳакамига кўп эътироз билдирдингиз...

- Барчаси ҳиссиёт сабаб. Ҳар бир ўйиндан кейин ҳиссиётларга берилиб кетганим сабаб узур сўрайман. У ёнимда бўлгани учун ўйинни муҳокама қилдим. Диёр Ҳолматовни яхши дебют билан табриклайман. У илк баҳсдаёқ ҳафта голини уришга эришди. Бизда иқтидорлар бор ва улар ўсиб бориши керак.

- Мавсум якунланишига бешта тур қолди. "Пахтакор"ни чемпион деб ҳисоблайсизми?

- Биз бу борада яхши имкониятга эгамиз. "Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган. Бу жамоага омад тилайман. Бу клубдан ажойиб ўйинчилар етишиб чиққан.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика