UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  7 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Қисқа вақт ичида жамоани тузишга ҳаракат қилдик. Жисмоний тайёргарлигимиз оғриқли нуқтамиз. Таътил кўпга чўзилиб кетди. Тўпни камроқ йўқотишни, бунинг натижасида кўп куч кетишини таъкидлагандик. Футболчилар шошма-шошарлик натижасида кўп тўп йўқотишди. Шогирдлрарим ўз имкониятларидан баланд ҳаракат қилишди. Улар ёмон ўйин кўрсатди, дея олмайман. Таркибни жамоасиз ёки ўз жамоасида ўрнини топа олмаётган ижрочилар билан тўлдирдик. Биз истаган футболчиларнинг клуби билан шартномаси бор. "Насаф"дан икки нафар футболчи олдик. Ёзги трансферлар ойнасида 15 нафар янги ўйинчилар билан шартнома туздик. Уларнинг кўпчилиги бугун асосий таркибда майдонга тушди",- дейди Асрор Алиқулов.

- 15 нафар янги футболчи олинганини айтдингиз. Шундай экан иккинчи даврада "Шўртан"да нима ўзгариши мумкин? Жамоа Про лигада қоладими?

- Про лигада қолишимиз масаласига тўхталишга эрта. Чунки "Оқ-тепа" чиқиб кетди. Ҳозирда яхши жамоа тузишга эътибор қаратмоқдамиз. Футболчиларни синовдан ўтказмоқдамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, Про лигада мураббий футболчини истагандек ўйнатиши, унга истаган юкламаларини бериши, жамоа ҳеч қандай камчиликларга дуч келмаслиги учун Про лига клуби ўртача қанча сметага эга бўлиши керак?

- Смета тузилаётганда клублар олдига қўйган мақсадига қаралади. Олдингизга қўйилган мақсадга қараб футболчи таклиф қиласиз. Яхши футболчи катта маош сўрайди. Биз катта номлар олмаймиз. Футболчи тарбиялаймиз, вазиятга қараб Суперлига клубларига берамиз. Ҳозирги имкониятимиздан келиб чиқиб таркиб тузмоқдамиз. 

- Жамоани тарк этган футболчилар Суперлига клубларига йўл олдими?

- Йўқ. U-18 жамоасига айримларини қайтардик. Бошқа футболчилар билан шартномаларни бекор қилдик. 

- Маълум бўлишича "Шўртан"да ғалабалар учун мукофот пуллари йўқ. Футболчи бундай шароитда нима учун ўйнайди ёки натижа учун курашаверадими?

- Мукофот пуллари бўлиши керак. Футболчи майдонга чиққанидан сўнг меҳнатига пул олади. Лекин биз шундай вазиятдамиз, мукофот пуллари йўқ. Агарда яхши жамоа туза олсак, ҳомийлар қўллаб-қувватлаб турса клубимизда ҳам мукофот пуллари бўлади. 

- Клуб вилоят ҳокимлигига ўтадими?

- Ҳозир ўртада турибмиз. Бу вазият қоронғу. Футболчи таклиф қилишда молиявий томонларига ҳам эътибор бердик. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика