"Шўртан" тарбияланувчилари навбатдаги синовдан ўтишди
12 авг 2023 18:07
Янгиликлар
"Шўртан" тарбияланувчилари навбатдаги синовдан ўтишди
Мисол тариқасида "Шўртан" U-19 жамоасини мисол қилиш мумкин. Жамоа U-19 биринчилигида 25 жамоа орасида етакчилар қаторида бормоқда.
Бугун "Шўртан" футбол академиясининг 2007, 2008, 2009 ҳамда 2010 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида имтиҳон бўлиб ўтди.



Шаффофликни таъминлаш мақсадида синов назоратини "Шўртан" футбол академияси мураббийлари ҳамда Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактаби мураббийлари ўтказишди.
Бўлажак чарм тўп усталари футбол, тўпни назорат қилиш, тўп билан дарвозага аниқ зарба бериш, тўпни назорат қилиб ҳаракат қилиш ва тезликда 10 метрга югуриш каби нормативларни топширишди. Имтиҳонда умумий саксонга яқин тарбияланувчилар иштирок этишди.




Имтиҳон натижаларига кўра, юқори кўрсаткичларни қайт этган тарбияланувчилар "Шўртан" футбол академиясида доимий ётоқхона, уч маҳал иссиқ овқат ва спортчилар учун зарур бўлган витаминлар билан клуб томонидан бепул таъминланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар