"Шўртан": "Навбатдаги рақиб "Локомотив" бўлади"
01 фев 2014 14:52
Янгиликлар
"Шўртан": "Навбатдаги рақиб "Локомотив" бўлади"
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси тайёргарлик жараёнини пойтахтда олиб боришмоқда.
Аввал хабар бериб ўтилганидек, ўқув-йиғин машғулотлари билан бир қаторда синов-назорат учрашувлари ҳам режалаштирилган эди. Ҳозирга қадар Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа “Пахтакор” ёшлари (2:4) ва “Бухоро” (2:1) клублари билан майдонда ўзаро куч синашиб кўрди. Энди эса 2 февраль куни “Шўртан” яна бир неча кундан сўнг, Осиё Чемпионлар Лигаси турниридаги ўз юришини бошлашга яқин турган пойтахт “темирйўлчилари” билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Эслатиб ўтиш жоиз, мазкур баҳс Ҳаким Фузайлов жамоаси учун
нуфузли халқаро турнир олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши боис “Локомотив” ва қолаверса “Шўртан” ҳам майдонга тўлиқ асосий таркиб футболчилари билан тушиши келишиб олинган.
Учрашув 2 февраль куни Тошкент вилоятининг “Дўстлик” стадионида соат 15:00 да бошланади.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар