UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  0 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  31 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  167 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов "Зомин" билан ўйиндан кейин нималар деди? Янгиликлар

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов "Зомин" билан ўйиндан кейин нималар деди?

"Шўртан" Про лиганинг иккинчи турида "Зомин"га мағлуб бўлди.

Мазкур учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Ўйин оғир ўтди. Чунки, ўн киши бўлиб ҳимояланиш осон эмас. Рақиб голларни асосан стандарт вазиятдан урди. Боллар озгина диққатни йўқотиб қўйди. Охиригача курашишга ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларнинг хатоси сабаб учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. 

Қизил карчтока қай даражада таъсир қилди? Футболчилар ҳам тўлиқ спорт формасида эмас. Шунинг учун ўн киши бўлиб қолиб кетиш қийин албатта. Жиззах ва Қашқадарё иқлими ўртасида фарқ бор. Шу боис футболчиларга бу ерда ўйнаш қийинчилик туғдирди. Биринчи сариқ карточка берилган вазиятда ҳакам озгина шошиб қарор чиқарди. Бу вазиятда жарима зарбаси билан ҳам чекланса бўларди. 

Ҳакамга беш баллик тизмда қандай баҳо бераман? Ҳакамларни баҳолаш бизни ишимиз эмас. Шундай бўлсада, футболимиз ривожи йўлида футболчилар, мураббийлар, мутахассислар, журналистлар қанчалик ҳисса қўшаётган бўлса, ҳакамларнинг қўшаётган ҳиссаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади. Ўйинни қайта кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз. Лекин, ҳакам ўйинни бошқаришда кўп хатоларга йўл қўйди. 

"Шўртан"да аввалги  қарздорликлар бор. Лекин, ҳозирда клубни жамоа олида  қарзи йўқ. Мавсум бошида клуб томонидан бериладиган маошга рози бўладиган футболчиларни йиғганмиз. Бир қатор футболчиларни таклиф қилмоқчи эдик. Уларни маоши баланд бўлгани учун олиб кела олмадик",- дейди Асрор Алиқулов.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика