Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим"
16 окт 2019 16:18
Янгиликлар
Шомуродов: "Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим"
- Ғалаба ва дубль билан табриклайман. Сингапурга қарши баҳсда фойдалана олмаган имкониятларингиз голларингиздан кўпроқ бўлди...
- Тўғри, ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишим мумкин эди, қўлдан чиқарган имкониятларим учун жамоадан узр сўрайман. Бироқ ҳар доим ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олмайсиз. Бор кучим билан ҳаракат қилдим, аммо нимадир етишмагандек бўлди.
- Бир вазиятда ҳимоячидан қочиб, дарвозабонни ҳам алдаб ўтдингиз, аммо бўш дарвозани ишғол қила олмадингиз. Нима бўлди?
- Тўғрисини айтсам, шошиб қолдим. Посбондан ўтганимдан сўнг икки ҳимоячини кўрдим ва шу заҳоти тўпни дарвоза томонга тепишга уриндим. Зарба бераётганда тўп оёғим остида қолиб кетгани туфайли гол ура олмадим.

- Эшитишимизча, ғалабадан сўнг "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин сизга қўнғироқ қилибди. Клубдаги устозингиз нималар деди?
- Мураббий ғалаба ва дублим билан табриклади. Бундан ташқари қачон "Ростов" сафига қайтишимни сўради. Эртага Россияга учиб кетаман.
- Сингапур терма жамоасининг кучли жиҳатлари ҳақида гапирсангиз.
- Рақибимиз жамоавий ўйинда яхши ҳаракат қилар экан, қўрқмай прессинг уюштира олди. Лекин вазифамиз жаҳон чемпионатига чиқиш экан, бундай жамоаларни таслим этишимиз шарт.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар