UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  0 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  8 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида Янгиликлар

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида

Эртага, 18 май куни ўзбек футболи афсоналари А Серия юлдузларига қарши майдонга тушади.

Ўйин арафасида Николай Егоричев, Championat.asia сайти учун махсус Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Заккардо билан суҳбатлашди. У "Парма", "Палермо", "Милан" ва "Вольфсбург"даги ўйинлари билан танилган.

- Кристиан, аввало Тошкентга хуш келибсиз. Парвоз қандай ўтди?

- Раҳмат! Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Мен, ўз навбатида, BMB Trade Group раҳбарияти ва Ўзбекистон футбол Ассосиациясига шундай тадбирни ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдираман.




- Шаҳарни кўришга улгурдингизми?

- Тошкентга бугун учиб келдим, бу менинг илк ташрифим, умуман олганда, фақат меҳмонхонадан туриб шаҳарни кўрдим холос. Кейинроқ ташкилотчилар билан биргаликда ўйин бўлиб ўтадиган стадионга ташриф буюрдик ва бир қанча футбол академияларига бордик. Умид қиламанки, Тошкентни кўришга ҳали вақтим бўлади – бу жадал суръатларда ривожланаётган шаҳар эканлиги аниқ.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фақат ижобий ҳиссиётлар. Энг аввало, стадион тўлиб-тошишига умид қиламан - бу, биринчи навбатда, маҳаллий футбол мухлислари учун катта воқеа. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа ҳам юқори савияда ўйин кўрсатади.

- Хабарингиз бўлса керак, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳозир Италияда тўп тепмоқда. У ҳақида қандай фикрдасиз ва унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз?

- Ҳа, албатта, мен уни биламан. Ўтган йили у "Женоа"да жуда яхши ўйнади ва кучлироқ клубда ўзини синаб кўриш имкониятини қўлга киритди. Аммо ҳозир "Рома"да рақобат кучли ва шу боис Шомуродовга бироз қийин бўлмоқда. Шу билан бирга у ўз ишини жуда яхши бажармоқда, доим жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қилади - масалан, яқинда муҳим гол урди (“Венеция” дарвозасига). Менимча, у Италияга яхши мослашди ва А Серия клублари кўрсатаётган футболга мос келади. Албатта, “Женоа”да унга бироз осонроқ эди, лекин “Рома”да у футболчи сифатида ўсади.



Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика