Шомуродов ФИФА расмий сайтига интервью берди
29 мар 2020 19:35
Янгиликлар
Шомуродов ФИФА расмий сайтига интервью берди
“Ростов” форварди Элдор Шомуродов Ўзбекистон МТЖнинг 2022 йилги мундиалга чиқиш имкониятлари ҳақда гапирди.
“Мундиалга чиқиш жамоа, мамлакат, мен учун ҳам жуда муҳимдир. 34 миллион ўзбекистонликлар йиллар давомида жаҳон чемпионатини орзу қилишган.
Бир неча бор унга жуда яқин келгандик, аммо энг муҳим паллаларда муваффақиятсизликка учраганмиз.
Энди эса бутун халқ биздан тарих яратишимизни кутмоқда. Умид қиламанки, бу сафар уни амалга ошира оламиз ва ҳамюртларимиз биз билан фахрланиб юришади.
Форвард учун энг муҳими – имкон қадар кўпроқ гол уриш, жамоага кўмаклашиш ва мухлисларни хурсанд қилишдир.
Ҳар бир ўйинда гол уришни истайман, Ўзбекистон термаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишни орзу қиламан. Бу мақсадимга эришиш учун ҳаммасини қиламан”, дея қайд этган Элдор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар