UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  6

Шоҳрух Абдураҳмонов "Динамо"га қайтди Янгиликлар

Шоҳрух Абдураҳмонов "Динамо"га қайтди

Суперлига иккинчи давраси олдидан "Динамо" жамоаси собиқ ўйинчисини клубга қайтарди

"Динамо" ПФК раҳбарияти сайъ-ҳаракати билан клуб Беларус чемпионати етакчиларидан бири "Энергетик-БГУ" билан ўзбекистонлик яримҳимоячи Шоҳрух Абдураҳмоновни ярим йиллик ижарага олиш борасида келишувга эришди. 23 ёшли футболчи ҳам Самарқандга қайтиб, жонажон жамоасига мавсумнинг иккинчи қисмида ёрдам беришга қарор қилди. Клуб ва Шоҳрух Абдураҳмонов ўртасида мавсум якунига қадар шартнома имзоланди ва у бугун, 29 июль кунидан "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди.

2019 йил "Динамо" сафида 19 ёшида Суперлигада дебют қилган Шоҳрух Абдураҳмонов уч йил давомида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 2021 йил клубнинг Про лигадан элитага қайтишига катта ҳисса қўшиб, мавсум якунида мухлислар томонидан "Динамо"нинг "2021 йилги энг яхши ўйинчиси" деб топилганди. Шундан сўнг у легионер бўлишга қарор қилиб, "Энергетик-БГУ" сафига ўтганди.

Маълумот учун, Абдураҳмонов жорий мавсум "Энергетик-БГУ" сафида Беларус чемпионатида барча 13 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган. 

"Динамо"га хуш келибсан, Шоҳрух!", — дейилади самарқандликлар хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика