Шмейхель: "Трансферларга кўп пул сарфласа ҳам "Челси"даги муҳит яхши эмас"
12 апр 2023 00:13
Янгиликлар
Шмейхель: "Трансферларга кўп пул сарфласа ҳам "Челси"даги муҳит яхши эмас"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ посбони Петер Шмейхель "Челси"даги муаммолар ҳақида гапирди.
"Мудрикнинг трансфери учун катта пул сарфланди. Бироқ у ҳали гол ургани йўқ. Мудрикни топ-футболчи деб ҳисоблаганман, унинг "Шахтёр"даги бир қанча ўйинларини томоша қилиб чиққандим. Бироқ у "Челси"да мутлақо бошқа услуб ва йўналишда ўйнамоқда.
У катта пул эвазига келди. "Челси" уни "Арсенал"га ўтиб кетаётган пайтда ўзига жалб қилгани учун футболчининг атрофида футболга тегишли бўлмаган бир қанча муаммолар пайдо бўлди. Энди ундан кўплаб голлар кутишмоқда. Бу жиддий чорлов. "Челси"нинг муҳити яхши эмас. Трансферлар учун катта пул сарфланди ва кўплаб футболчилар олиб келинди, худди таркибда 35 футболчи борга ўхшайди. Ўйинда эса фақатгина 11 футболчи майдонга тушади ва улар ҳозир бир-бирини тушунаётгани йўқ", - деди Шмейхель.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Фикрлар