Шифокор: Неймарнинг тикланиши яхши кечмоқда

21 мар 2018, 08:24
Неймарнинг тикланиш жараёни яхши кечмоқда

Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар Неймарнинг тикланиш жараёни қандай кечаётгани ҳақида гапириб ўтди. 3 март санасида 26 ёшли футболчининг ўнг оёғида жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Аввалроқ эса унинг 2-3 ойга сафдан чиққани маълум бўлганди.

“Неймарнинг тикланиши яхши кечмоқда. У сабр билан ишлаб, имкон қадар эртароқ қайтиш учун профессионал даражада ҳаракат қилмоқда. Жарроҳлик амалиётидан кейин унинг тикланишига 6 ҳафта вақт белгиладик, шу вақт давомида тикланиш қай тарзда давом этаётганини баҳолаб боришимиз мумкин бўлади”,— дейди Родриго Ласмар.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›