Шифокор Бенземанинг қачон умумий гуруҳга қайтиши ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
19 ноя 2022, 07:55
Франция терма жамоаси шифокори Франк Ле Галль индивидуал тарзда шуғулланаётган Карим Бензема ва Рафаэль Варан ҳақида гапирди.

"Агар барчаси режа асосида кечса, Бензема ва Варан дам олиш кунлари умумий гуруҳда шуғулланишади. Бундай жароҳатлар вақтида биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Юриш ва озгина югуриш муаммо эмас. Зарбалар бериш, тезлик ва кураш учун эса таваккал қилиш керак бўлади", - деди шифокор.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›