UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Шевченко: "А Серияда қолиш биз учун ЕЧЛни ютиш билан тенг" Янгиликлар

Шевченко: "А Серияда қолиш биз учун ЕЧЛни ютиш билан тенг"

"Женоа" бош мураббийи Андрей Шевченко А Серия доирасида "Сампдория"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

Генуя  клуби Шевченко қўл остида 4 мағлубият ҳамда бир дуранг қайд этди.

"Албатта, барчамиз хафамиз. Дербини ютқазишни барча ёмон кўради. Яхши ўйиндан умид қилгандик, аммо тезда гол ўтказиб юбордик.

Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда эса бироз жонландик. Аммо буни ўйин бошидан кўрсатишимиз керак эди, кўз очилганда кеч бўлганди.

Бу ерга келганимда қийин тақвимга эътибор қаратгандим. Шунингдек, кўплаб жароҳатларни ёддан чиқармаслик керак. Бугунги ўйинга Кришито ва Дестро қайтди, даражамиз бироз бўлса-да, кўтарилди.

Биз учун А Серияда қолиш ЕЧЛни ютиш билан тенг. Бизда имкониятлар бошқача. Энди бошни кўтариб, ишлаш керак.

Клубдагилар январда трансфер қилиш имкониятини берди. Бу яхши ҳолат. Бу футболчилар ва мухлисларга ишонч тақдим қилади. Бу биз учун муҳим хабар", - деди Шевченко.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика