UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  4 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  5 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди" Янгиликлар

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби техник директори Шерзод Райимжонов бугунги трансфер ва жамоадаги янгиликлар ҳақида интервью берди.

"Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби Мурод Бобожонов борасида расмий таклиф билан чиқди. Жамоа тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтиб кетгач, "темирйўлчилар" ўз сафига ўзбекистонлик ҳужумчини қўшиб олишга қарор қилишди. Шу боис "Нефтчи" клуби Бобожоновни 6 ой муддатга ижарага берди. Агар футболчи ўзини кўрсата олса келишув яна узайтирилиши мумкин.

Хабарингиз бор, "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Айнан шу сабабли биз ҳужумчимизни ижарага беришга рози бўлдик. Футболчи "Локомотив" сафида ўзини кўрсатса Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирув олиши мумкин.

Мурод Бобожонов ҳуқуқий жиҳатдан "Нефтчи" клубига тегишли ва 2 йиллик шартномаси мавжуд. Бу трансфер орқали "Нефтчи" сафидаги ёш футболчиларда ҳам қўшимча стимул пайдо бўлди. Яъни Бобожонов мисолида улар келажакда халқаро мусобақаларда иштирок этишга ишончлари ортди.

"Нефтчи" футбол клуб сиёсатига кўра таркибга бир қатор фарғоналик ёш футболчилар жалб қилинмоқда. 1998-2000 йилларда туғилган маҳоратли ва қобилиятли ўйинчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Бобожонов ижарага берилгач "Нефтчи" клуби тезкорлик билан янги ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборди. Бугун Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи" сафига қўшиб олинганини расман маълум қиламиз.

Бундан ташқари "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров айни пайтда Москвада бўлиб турибди. Мураббий у ерда легионерлар билан музокара ўтказади. Агар барчаси яхши ўтса яқин орада "Нефтчи" сафида маҳоратли легионерлар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд", - дейди Райимжонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика