Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!
28 июл 2024 11:25
Янгиликлар
Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!
"Дўстлик" собиқ ҳужумчиси Шерзод Қодиров фаолиятини "Динамо"да давом эттирмайдиган бўлди.
Про лига тўпурарларидан бири бўлган Шерзод Қодиров "Динамо" билан келиша олмади ва Самарқанд клуби ихтиёрини тарк этди.
"Динамо" футболчига жиддий қизиқиш билдирган ва ўйинчи жамоа таркибида ўртоқлик ўйинларида ҳам ҳаракат қилганди. Аммо, томонлар ўзаро шартнома бўйича келишувга эриша олишмади.
Эслатиб ўтамиз, Шерзод Қодиров "Дўстлик" жамоасига Алексей Естафеев бош мураббий бўлгач Про лиганинг охирги 6 ўйинида 6та гол уришга эришди. Айни пайтда у тўпурарлар пойгасида 7та тўп киритган "Машъал" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоевдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар