UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  114 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега? Янгиликлар

Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ёзда легионерга айланиши мумкин эди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Польшанинг "Висла Плоцк" клуби Насруллаевни "Насаф"дан сотиб олишга тайёр эди. Футболчининг шартномаси йил охирида якунига етади ва "аждарлар" бу трансфердан маълум миқдорда пул ишлаб олиши мумкин эди.

Бироқ "Висла" шартномани 31 июль куни Қаршига юборди. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 30 июль куни тунда ёпилди ва "Насаф" Насруллаевни сотиб, унинг ўрнига бошқа ҳимоячи оломасди. Шу боис, мазкур трансфер амалга ошмай қолди.

Айни пайтда "Висла" Польша олий лигасида 3 та турнинг барчасида ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.  


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика