UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди!  4 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган" Янгиликлар

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган"

Хабарингиз бор бугундан ҳар мавсум ўтказилиши одатга айланган "Ҳоким кубоги" мусобақаси старт олди.

"Нефтчи" жамоаси бундан бир неча соатлар олдин турнирдаги илк учрашувини ўтказди. "Пахтакор-79"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган Илҳом Мўминжонов шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Шерзод Каримов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Тошкентдаги йиғин аъло даражада ўтди. Йиғин давомида барча шароитларга эга меҳмонхонада истиқомат қилдик. Умуман барчаси зўр бўлди, дея оламан. 

Бугун биринчи ўйинимизда майдонга тушганимиз сабабли ҳаммада ҳаяжон сезилди. Шундай совуқ ҳавода стадионга келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Ҳа, бу йилги "Ҳоким кубоги" қизиқарли тарзда ўтади. "Бунёдкор", "Турон", "Бухоро", "Қўқон-1912" каби яхши савиядаги жамоалар ҳам иштирок этмоқда. Ўйиндан ўйинга бир-биримизни янада тушуниб борамиз. Шунингдек биринчи ўрин соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган. Молиявий томондан рағбат клубларга қўшимча мотивация бериши шубҳасиз. Мазкур турнир барча қатнашчиларга ажойиб тайёргарлик вазифасини бажаради,- дейди Шерзод Каримов. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика