UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас" Янгиликлар

Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Шерзод Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Насаф" ўз номига ва тарихига эга жамоалардан бири. Кучли футбол намойиш этишини ҳамма билади. Шундан келиб чиқиб биз бу жамоага қарши очиқ ўйин намойиш эта олмасдик. Шу боис асосий эътиборни ҳимояга қаратган ҳолда қарши ҳужумда ўз кучимизни синаб кўришни мақсад қилдик. Ўйин оғир кечишини билардик ва шундай бўлди ҳам.

- Бугун жамоангиз ғалаба учун майдонга тушдими ёки ютқазиб қўймаслик учунми?

- Бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Биласиз, футболда ҳамма ютуқ ҳақида ўйлайди, ўйинни ўтказиб олсак бўлди деб ўйлайдиган жамоа бўлмаса керак. Биз наманганлик мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаяпмиз. Кўп учрашувларда ишқибозларни ранжитиб қўйдик, энди уларнинг ишончини яна қайтаришга ҳаракат қиляпмиз.  Худо хоҳласа, кейинги учрашувларда ҳам бор кучни бериб ўйнаймиз.

- "Насаф" таркибида қайси футболчининг ҳаракатлари кўпроқ ёқди?

- "Насаф" шундай жамоаки ҳеч қачон битта ё иккита футболчига суяниб ўйнамайди. Доим жамоавий ўйин тузишга ҳаракат қилади. Шу боис алоҳида кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Менга Рўзиқул Бердиевнинг иш юритиш услуби доим ёққан, у кишининг методикасини бемалол ўрганса бўлади.

- 2022 йилдан бери "Насаф" "Навбаҳор"нинг чемпион бўлишига ёки кубокни қўлга киритишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Бугунги дуранг қайсидир маънода реванш олинди деса бўлади. Бу борада фикрингиз?

- Агар шундай бўлган бўлса, буни қайтар дунё дейдилар. Доим ҳам "Насаф" ютавермайди-ку. Биз "Насаф"га қарши олдинги натижаларни ўйламасдан ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қилдик. Бундай жамоалар билан тўқнаш келиб сиз ўз даражангизни билиб оласиз. Чунки "Насаф" "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли" каби гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнади. Шу орқали футболчилар катта футболга қадам ташлайди, шу орқали мотивация уйғонади.

- Бугунги учрашувда иштиёқ умуман бошқача бўлди. Сиз ўйиндан олдин футболчиларга нима дедингиз?

- Қўқондаги ўйинимизда ҳам иштиёқ юқори бўлганди, фақат хатолар кузатилди. "Бунёдкор" билан баҳсда ҳам хатолар давом этди. Бугун эса иложи борича хато қилмасликка ҳаракат қилдик. Қолаверса "Насаф"га қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас.

- Чемпионлик пойгасида қайси жамоанинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- "Нефтчи"нинг тақвими унчалик мураккаб эмас. "Насаф"да тақвим бироз оғирроқ: Тошкентда "Пахтакор" билан ўйнайди, ўз уйида "Динамо"ни қабул қилади.   Футболда чемпионликка эришиш эмас, балки уни сақлаб қолиш қийин деб ўйлайман.

- Бугун Дурбек Умаралиевни мураббийлар штабида кўрдик.

- Дурбек Умаралиев яхши мутахассис, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича яхши иш олиб боради. Шу боис ҳам мураббийлар штабига чақиришга қарор қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
31 окт 09:05:28
safo78
Навбахорга кейинги йил омад,яна чемпионлик учун курашадиган жамоа бўлишига тилакдошман.
Нефтчи мухлисларидан
   
31 окт 11:59:36
Rustam Ruziyev
Дуранг учун 35 миллион сўмдан берилган мукофот, ҳар қандай руҳлантирадиган гапдан устунку))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика