UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Шерзод Жалилов: "Олий лигада қолиш учун курашамиз" Янгиликлар

Шерзод Жалилов: "Олий лигада қолиш учун курашамиз"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби айни дамда турнир жадвалида 13-поғонада бормоқда.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳсларида ғалвир сувдан кўтарилмоқда. "Сўғдиёна" клуби футболчиси Шерзод Жалилов "Пахтакор"га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор"га қарши ҳар доим қийин ўйин бўлиб келган. Навбатдаги турдаги учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам қийин бўлади. Биз фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Куни кеча ЎФФ томонидан қабул қилинган қарор мени ўйлантириб қўйди. Кейинги йили 12та жамоа иштирок этар экан. Айни дамда турнир жадвалида биз 13-поғонадамиз. Бизни ишимиз футбол ўйнаш, қолган нарсаларни раҳбарлар хал қилишади. Бу борада бирор нарса дейишим қийин. 

Ҳозирча бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламаяпман. Қандай жамоа бўлишидан қатъий назар олий лигада тўп тепмоқчиман. Тўғриси, "Сўғдиёна"дан кетиш ҳақида ўйлаб кўрмадим. Жамоадошларим билан йиғилиб қолган 4та турда ғалаба қозониш кераклиги тўғрисида гаплашиб олдик. Агарда яхши натижа билан чемпионатни якунласак, олий лигада қолишга имкониятимиз бўлади. Олий лигада қолиш учун курашамиз", - дейди "Сўғдиёна" футболчиси Шерзод Жалилов 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика