UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Шерзод Ҳакимов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун жонажон жамоамга қайтдим" Янгиликлар

Шерзод Ҳакимов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун жонажон жамоамга қайтдим"

ПФЛ ва "Championat.asia" сайти ҳамкорлигида ўтказилган энг яхшиларни аниқлаш сўровномасига кўра июль ойининг "энг чиройли голи" муаллифига айланган "Нефтчи" аъзоси Шерзод Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Табиийки, “Нефтчи”дан кетганимдан сўнг футболчилик фаолиятимни яна давом эттирдим. Қайсидир жамоадан кетсангиз бу хаёт тўхтаб қолганини англатмайди. Про-лига клубида ҳам ўз устимда ишлашда давом этдим. Ҳаммасига футболга бўлган меҳрим ва муносабатим сабаб бўлди, дейишим мумкин. “Нефтчи”га қайтишим борасида гапирадиган бўлсам, ушбу жамоа мен учун қандай қадрли эканлигини барча мухлислар яхши билишади. Бошқа клубда тўп суришимга қарамай, “Нефтчи”нинг ўйинларини мунтазам кузатиб бордим, ҳеч қачон уларга бефарқ бўлмадим. Жорий мавсумда жамоамиз мухлислар кутган натижаларини қайд эта олмаяпти. Шу сабабдан яна ўз голларим билан “Нефтчи”га ёрдам бериш мақсадида жонажон жамоамга қайтдим".

- "Киритгам голимни кенг жамоатчилик эътироф этганидан хурсанд бўлдим. Ўша вазиятда Мурод Бобожонов мени ажойиб узатма билан таъминлагани боис яхши вазиятга эга бўлдим. Шу боисдан ҳам голда жамоадошим Мурод Бобожоновнинг ҳиссаси катта бўлди. Мен хар бир ўйинда гол уриб, “Нефтчи”нинг ғалабаси учун боримни беришни истайман".

- "Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўша голни жамоам ғалабасига алмашган бўлардим. Чунки ҳар бир футболчи аслида жамоа манфаатини кўзлаб ўйнайди ва табиийки "Нефтчи"нинг ғалабаси ҳар қандай голимдан устунрок туради. Жамоавий ўйинда голни ким ёки қандай киритиши муҳим эмас. Асосийси - ғалаба. Афсуски, “Бунёдкор”га қарши ўйинда яхши ўйин намойиш этишимизга қарамай, якунда мағлуб бўлгандик. Биз доим олға борамиз ва бўлажак баҳсларнинг барчасида фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга чиқамиз", - деди июль ойининг энг чиройли голи муаллифи Шерзод Ҳакимов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика