UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Шерзод Файзиев: "Локомотив" фақат ғалаба учун ўйнайди" Янгиликлар

Шерзод Файзиев: "Локомотив" фақат ғалаба учун ўйнайди"

"Локомотив" Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини 1/8 финалдан бошлайди.

"Темирйўлчилар" мазкур босқичдаги дастлабки учрашувни "Ўз-Донг Жу" клубига қарши ўтказишади. Жамоа сафарга йўл олишидан олдин "Локомотив" таркибига шу йил келиб қўшилган ҳимоячи Шерзод Файзиевдан интервью олдик.

- Шерзод, “Ўз-Донг Жу” билан кечадиган баҳс олдидан фикрингиз?
- Бу ўйинга тайёргарлик яхши кечди. Жамоамиз жисмонан ва руҳан уйинга тайёр. Ҳамма ўйинларда бўлгани каби "Локомотив" бу учрашувда ҳам фақат ғалаба учун уйнайди.

- "Локомотив" олдига Кубокда қандай вазифа қўйилган?
- Бизнинг мақсадимиз фақат ғалаба ҳамда Кубокни қўлга киритиш. Бунинг учун охиригача ҳаракат қиламиз.

- Маълумки, "темирйўлчилар"нинг бир қатор ўйинчилари миллий терма жамоага жалб этилган. Нима деб ўйлайсиз, уларнинг йўқлиги ўйинга таъсир қилмайдими?
- Менимча таъсир қилмайди. Чунки биз бир жамоамиз ва бизда биринчи таркиб, иккинчи таркиб деган тушунча йўқ. Ҳозир ҳам сафимизда бир неча йил давомида терма жамоада ўйнаган тажрибали футболчилар бор.

Дилдора Холбаева ("Локомотив" матбуот хизмати)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика